Ироқ Курдистонининг Арбиль ва Сулаймония шаҳарлари аэропортларидан барча халқаро парвозлар тўхтатилади. Бу ҳақда Ироқ фуқаролик авиацияси бошқармаси маълум қилди, дея хабар беради «РИА Новости».
«29 сентябрь, соат 18:00 дан бошлаб Арбиль ва Сулаймонияга парвозлар ва улардан учишлар тегишли хабаргача тўхтатилади. Ироқ авиакомпанияларининг ички рейслари бундан мустасно», — дейилади бошқарма пресс-релизида.
Ироқ ҳукумати 26 сентябрь, сешанба куни минтақа расмийлари автономияда жойлашган аэропортларни унинг назоратига топширмагунча Ироқ Курдистони билан халқаро авиақатнов ман этилишини билдирганди.
Изоҳ (0)