Таиланд Олий суди мамлакатнинг собиқ бош вазири Йинглак Чинаватни 5 йил қамоқ жазосига ҳукм қилди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Олий судда мазкур ҳукм айбланувчининг иштирокисиз, сиртдан чиқарилди. Унинг эълон қилиниши Чинават суд йиғилишга келмагани учун 25 августдан 27 сентябрга кўчирилганди.
Ҳукуматнинг 2011—2014 йилларда фермерлардан гурунч сотиб олиш дастурини бажаришда маъсулиятсизлик ва коррупцияга шароит яратиб беришда айбланган собиқ бош вазир аллақачон мамлакатни тарк этгани билдирилмоқда.
Изоҳ (0)