Бирлашган Араб Амирлигига тегишли Etihad Airways авиакомпаниясининг учувчиси Абу-Дабидан Амстердамга парвозни амалга ошираётган вақтда вафот этди. Бу ҳақда Gulf News’га таяниб, «РИА Новости» хабар берди.
Нохуш ҳодиса сабаб самолёт ўз йўналишини ўзгартиришга мажбур бўлди ва у зудлик билан Кувайтга қўнди.
Авиакомпанияда маълум қилинишича, самолёт Кувайтга қўнишни муваффақиятли амалга оширган, у ерда шифокорлар гуруҳи тезда самолёт бортига етиб келган, бироқ бунга қадар учувчининг жони узилиб бўлган.
«Etihad Airways Абу-Дабидан Амстердамга юк ташиш хизматини бажарган EY 927 рейси бортида содир бўлган нохуш ҳодисани чуқур қайғу билан маълум қилади», — дейилади авиакомпания хабарида.
Изоҳ (0)