Ироқ Курдистони президенти Масуд Барзаний Ироқ бош вазири Ҳайдар ал Ободийни «музокаралар эшиги»ни ёпмасликка чақирди. Бу ҳақда курд етакчиси телевизор орқали мурожаатида айтиб ўтди, деб ёзади «РИА Новости».
Шунингдек, мухторият раҳбари қўшни мамлакатларга юзланар экан, «ҳудуд доим минтақада барқарорлик омили бўлганини ва шундай бўлиб қолишини» таъкидлади.
«Бизнинг Бағдод билан сиёсий келишмовчиликларимиз араб қардошларимиз билан алоқаларимизга таъсир қилмайди», — деди Барзаний.
Ироқ Курдистони мухториятининг мустақиллиги ҳақидаги референдум 25 сентябрь, душанба куни бўлиб ўтди, унинг расмий натижалари 28 сентябрь, пайшанба куни эълон қилинади.
Аввалроқ Анқара Ироқ Курдистонида бўлиб ўтган мустақиллик ҳақидаги референдумдан кейин Ироқ ёрдам сўраган тақдирда, унинг яхлитлигини сақлаб қолиш масаласида Бағдодни қўллаб-қувватлашга тайёрлигини билдирган эди.
Изоҳ (0)