Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

Фаластинлик жангари Иордан дарёсининг ғарбий соҳилида жойлашган яҳудийлар қишлоғига кириш қисмида уч нафар исроиллик фуқарони отиб ўлдирди. Бу ҳақда чегара полициясига асосланиб, «РИА Новости» хабар бермоқда.

Маълумотларга кўра, исроиллик фуқароларга қарата ўқ узган фуқаро ўзини ишчи қилиб кўрсатган ва Қуддус шаҳрининг шимолий-ғарбида жойлашган Хар-Адар қишлоғига ўтишга уринганида полицияда шубҳа уйғотган.

«У қуролини олиб, хизмат вазифасини ўтаётган ҳуқуқ-тартибот органлари ходимларига қарата ўқ узди. Ҳужум оқибатида уч нафар исроиллик фуқаро ҳалок бўлди, яна бир нафари яраланди», — дейилади хабарда.

Ҳужумни уюштирган шахснинг ўзи ҳам отиб ўлдирилган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар