АҚШ Даръа вилоятида деескалация зонасини яратиш ҳақидаги келишувлар доирасида Сурия жанубидаги иккита базасидан бирини — Сурия-Ироқ чегараси яқинида жойлашган Аз-Закфни ёпди, деб ёзади «Интерфакс» «Известия»га таяниб.
Энди америкаликларда фақат битта база — Иордания билан чегарадаги Ат-Танф қолди, демак мухолифатни қўллаб-қувватлаш имкониятлари кескин қисқаради, мухолифат АҚШни уни деярли «сотиб қўйганлик»да айбламоқда, дейилади мақолада.
АҚШ қуролли кучлари марказий қўмондонлиги Аз-Закф базаси ёпилгани ҳақидаги ахборотни тасдиқлади.
Изоҳ (0)