Ироқ Курдистонидаги референдум иштирокчиларининг 93 фоиздан ортиғи ҳудуд мустақиллигини ёқлаб овоз берди. 282 мингта овозлар ҳисоблаб чиқилгач, шундай натижа намоён бўлди, деб ёзади «РИА Новости» Курдистон референдум ва сайловлар бўйича олий мустақил комиссиясига таяниб.
Комиссия раиси маълум қилишича, мустақилликка қарши сайловчиларнинг 6,71 фоизи овоз берган. У натижалар ўзгариши мумкинлигини, чунки ҳисоблаш жараёни давом этаётганини айтди. Расмий натижалар 28 сентябрь, пайшанба куни эълон қилинади.
Сўнгги маълумотларга кўра, референдумда 3,3 миллионга яқин киши қатнашди, унда сайловчиларнинг 72,16 фоизи қатнашди.
Изоҳ (0)