Туркия Ироқ Курдистони мустақиллиги бўйича референдум туфайли ҳарбий ҳаракатлар олиб бориш ниятида эмас, бироқ миллий хавфсизлигини таъминлаш чораларини кўради. Бу ҳақда Туркия бош вазири Биноли Йилдирим маълум қилди, дея хабар беради «РИА Новости».
«Фуқароларимиз хотиржам бўлиши мумкин — уруш бошламоқчи эмасмиз. Бироқ миллий хавфсизлигимизни ҳимоя қиламиз» — деди Йилдирим.
Бош вазирга кўра, Туркия қуролли кучлари ҳозирда Ироқ чегарасида ўтказаётган машғулотларда Ироқ армияси зобитлари ҳам иштирок этади.
Шунингдек, Анқара курдларнинг пешмерга ҳарбий тузилмаларини шуғуллантиришни тўхтатади.
Изоҳ (0)