Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Бўлажак миллиардернинг умр йўли нимадан бошланганлиги, Berkshire Hathaway қандай пайдо бўлганлиги, Баффеттнинг ҳаётида қайси инвестиция энг муваффақиятли бўлганлиги ва бошқалар ҳақида InsiderPro нашри ҳикоя қилади.

Фото: EPA

Фото: EPA

Уоррен Баффетт — ғаройиб миллиардер.

Шу кунларда 87 ёшга тўлган омахалик прогнозчи 75 миллиард долларга тенг бойлик соҳиби, бироқ камтар ҳаёт тарзи кечиради. Баффетт ҳамон 1957 йилда 31 минг долларга харид қилган уйида истиқомат қилади, жамоат транспортидан фойдаланади — ҳеч қандай виллалар, хусусий самолётлар соҳиби эмас.

Айнан шу уйғунлик улкан бойлик ва уни кўз-кўз қилиш истагининг йўқлиги бутун дунё кишиларини ўзига мафтун этади. У ҳақда ҳатто ҳужжатли фильм суратга олинган.

Қуйида афсонавий инвестор ҳаётидан энг қизиқарли фактларни келтирамиз.

Баффетт 1930 йилда Омахада Говард ва Лейла Баффеттлар оиласида дунёга келди. Унинг отаси АҚШ конгрессининг Небраска штатидан аъзоси ва биржа брокери эди.

Фото: InsiderPro

Фото: InsiderPro

Бошқа болалар кўча футболи билан банд бўлган бир пайтда Баффетт энг кучли ўйинчиларни кузатиб, биржада айланарди.

Фото: InsiderPro

Фото: InsiderPro

10 ёшда бўлажак инвесторнинг ҳаётини ўзгартириб юборган ҳодиса юз берди. Нью-Йоркка ташрифи давомида унинг отасини Нью-Йорк фонд биржаси аъзоси, голландиялик Ат Мол билан тушликка таклиф қилишди. Баффетт у билан бирга борди.

«Тушликдан сўнг официант столлар орасидан юриб ўтиб, ташриф буюрувчиларга турли хил тамаки баргларини таклиф қилди, — хотирлайди Баффетт. — Йигит бизга яқинлашиб жаноб Мол учун у танлаганларидан сигара ўраб берди. Ана холос, деб ўйладим мен. Махсус сен учун тайёрланган ва сенинг дидингга мос сигарадан яхшироқ нима бўлиши мумкин».

Айни шу дақиқада Баффетт ҳаётини пул топишга бағишлашини тушуниб етди.

Баффетт инвестициялар билан жуда эрта шуғуллана бошлади: ўзининг биринчи акцияларини атиги 11 ёшида харид қилди.

Фото: InsiderPro

Фото: InsiderPro

У Cities Services Preferred’нинг учта акциясини ҳар бирини 38 доллардан харид қилди. Ёш Баффетт нархларнинг 27 долларгача тезкор пасайишига қарамасдан, уларни сақлаб турди ва уларнинг қиймати яна 40 долларгача кўтарилгандан сўнг сотди.

Баффеттнинг бу кичик ғалабаси у яна бироз кутганда янада аҳамият касб этиши мумкин эди, чунки Cities Services Preferred акциялари пировардида донаси 200 долларгача қийматга етди.

Бу тажриба муҳим молиявий дарс бўлди, у туфайли Баффетт стратегияни англаб етди. У мазкур стратегияга бугунги кунга қадар инвестицион қарорларида амал қилади — харид қил ва сақлаб тур.

Баффетт ёшлигидан ишбилармонлиги билан ажралиб турар эди. Мактабнинг юқори синфида у дўсти билан пинбол-автоматларни ўрнатиш бўйича даромадли бизнес очди.

Фото: InsiderPro

Фото: InsiderPro

Ишлатилган ўйин автоматини 25 долларга харид қилган мактаб ўқувчиси Уоррен Баффетт ўртоғи Дони Дэнлига бизнес-схемасини тушунтирди:

«Эски автоматни 25 баксга сотиб олдим, энди биз иш бўйича шерик бўлишимиз мумкин. Битимнинг сенга тааллуқли қисми — уни таъмирлаш. Кейин биз Франк Эрико, сартарошга бориб, Wilson’s Coin-Operated Machine Company’нинг вакиллари эканлигимизни айтамиз. Автоматни кутиш залига қўйиш ва навбатда кутиб турган мижозлар ўйнашидан тушган пулни бўлишишни таклиф қиламиз».

Чаққон бизнесменлар Эрико билан битим тузди ва автомат шу заҳоти хитга айланди. Ишлаб топганларини сарфлаш ўрнига ёш шериклар уни навбатдаги пинбол-автоматларга сарфлади. Бир неча ойдан сўнг Баффетт ўйин бизнесининг нуфузли вакилига айланди: унинг автоматлари шаҳарнинг барча сартарошхоналарида турар эди. Бир йилдан сўнг у ўз бизнесини минг доллардан ортиққа сотди.

Пинбол ягона ташаббус эмас эди. Баффеттнинг ёшлигидан турли-туман бизнес-лойиҳалари бўйича ғоялари бўлган. Булар: газета тарқатиш, сақич ва газли ичимлик сотиш, машиналар ювиш кабилар эди.

Ишчанлик истеъдоди туфайли Баффетт 16 ёшга тўлганда 53 минг доллар (ҳозирги ҳисоб бўйича) тўплаган эди.

Фото: InsiderPro

Фото: InsiderPro

Баффетт Небраска штати университетини тамомлаганидан сўнг Колумбия университети қошидаги Олий бизнес мактабига ўқишга кириш учун Нью-Йоркка кўчиб ўтди.

Унинг Нью-Йоркка кўчиб ўтишига Уолл-стритда машҳур «Ақлли инвестор» китоби туртки бўлди. Баффетт уни 19 ёшидаёқ ўқиб чиқди. У Колумбия университетига ушбу китоб муаллифи Бенжамин Грэм ўша ерда дарс беришини билганидан сўнг ўқишга кирди. Баффетт Грэмнинг дарсларида энг юқори балларни олган ягона ўқувчи бўлишига қарамасдан, профессор уни фирмасига ишга олишдан бош тортди.

1951 йилда магистр даражасини олган Баффетт уйига қайтди ва уч йил давомида отасига қарашли Buffett-Falk & Co. брокерлик идорасида менежер лавозимида ишлади.

1952 йилда Баффетт Сьюзи Томпсон билан оила қурди.

Фото: InsiderPro

Фото: InsiderPro

Улар уч нафар фарзандни вояга етказди: Сьюзан, Говард ва Питер. Тўйдан сўнг ёш оиланинг яшаши осон кечмади. Улар ойига 65 долларга ижарага олинган кичик уч хонали квартирада камтарона яшади.

1957 йилда Баффетт Омахадан бешта ётоқхонали уйни 31,5 минг долларга харид қилди. У ҳамон ўша ерда яшайди.

Уоррен ва Сьюзи ўртасидаги муносабат мураккаб эди. Улар 2004 йил Сьюзан вафотига қадар никоҳда қолганлигига қарамасдан, биргаликдаги ҳаётининг ярмидан кўпида алоҳида яшади.

Миссис Баффетт 45 ёшида эри билан ажрашмаса-да, Сан-Францискога кетиб қолди. Айнан Сьюзи Уорренни Астрид Мэнкс — официант қиз билан таништириб қўйди. У Баффеттникига кўчиб ўтди ва 2006 йилда унинг рафиқасига айланди.

Баффетт Нью-Йоркка қайтди.

Фото: InsiderPro

Фото: InsiderPro

Охир-оқибат Грэм ўз қарорини ўзгартирди ва 1954 йилда Баффетга Нью-Йоркда иш таклиф қилди. Эр-хотин Нью-Йоркка кўчиб ўтди.

Икки йил давомида Баффетт устози қўл остида ишлади. Graham-Newman Corp. компанияси таҳлилчиси лавозимида у замонавий доллар билан ҳисоблаганда йилига 105 минг доллар ишлаб топди.

1956 йилда Бенжамин Грэм ишларидан четлашди ва Баффетт севимли Омахасида шахсий компанияси — Buffett Partnership Ltd.’ни очди.

Фото: InsiderPro

Фото: InsiderPro

У 32 ёшида миллионерга айланди.

Фото: InsiderPro

Фото: InsiderPro

1950-йилларнинг охирида Баффетт еттита корхона очди, 1962 йилда эса улардан олинган даромад уни миллионерга айлантирди.

1962 йилда Баффетт барча активларини бирлаштирди ва уни Berkshire Hathaway текстиль компаниясига инвестиция сифатида киритди.

Фото: InsiderPro

Фото: InsiderPro

У компания акцияларини 1960-йилларнинг бошларидан харид қила бошлади ва кейинроқ бутун назоратни қўлга киритди. Бугунги кунда унинг қимматли қоғозлари дунё бўйича энг қимматбаҳо ҳисобланади. Бугун А тоифасифаги битта акция ҳайратланарли 265,7 минг доллар қийматга эга.

1960-йилларнинг охиридан Berkshire Hathaway текстиль ишлаб чиқаришни тўхтатди ва суғурта соҳасига ўтди.

Фото: InsiderPro

Фото: InsiderPro

80-йиллар Баффеттга фавқулодда омад ва гуллаб-яшнаш келтирди.

Фото: InsiderPro

Фото: InsiderPro

Атрофдаги одамлар замонавий соч турмаклари қилиб, неонли либосларга бурканган бир пайтда Баффетт пул ишлаб топар эди. 1982 йилда унинг бойлиги 376 миллион долларга етди, 1983 йилда эса бу рақам 620 миллион долларгача ошди. 1986 йил, 56 ёшида Баффетт миллиардерга айланди.

1988 йилда Баффетт Coca-Cola Co.’нинг 7 фоизга яқин акциялари эгаси эди. Бу инвестиция унинг карьерасидаги энг муваффақиятли инвестициялардан бирига айланди.

Фото: InsiderPro

Фото: InsiderPro

Баффетт томонидан Coca-Cola’га киритилган миллиард доллар инвесторга кейинги 27 йил давомида дивидендлар кўринишида 16 карралик миқдорда қайтди.

2008 йилда Баффетт дунёнинг энг бадавлат одамига айланди.

Фото: InsiderPro

Фото: InsiderPro

2010 йилда Баффетт ва Гейтс хайр-эҳсон билан шуғулланувчи компанияни ташкил қилди.

Фото: InsiderPro

Фото: InsiderPro

Баффеттнинг тежамкорлиги унинг ташриф қоғозига айланди. 87 ёшли миллиардер мобил телефондан фойдаланмайди ва жамоат транспортида ҳаракатланади. Бироқ бу унинг хасислигидан дарак бермайди. У ҳаёти давомида хайрия ишларига 28,5 миллиард доллардан ортиқ маблағ сарфлади.

2011 йилда Баффетт АҚШнинг собиқ президенти Барак Обама қўлидан Президент Озодлик медалини олди.

Фото: InsiderPro

Фото: InsiderPro

Трампнинг ғалабасидан буён Баффетт 12 миллиард долларга акциялар харид қилди.

Фото: InsiderPro

Фото: InsiderPro

Либерал сиёсий қарашлари ва президент Дональд Трамп сиёсатидан норози эканлигига қарамасдан, Баффетт янги ҳукуматнинг келиши билан бизнес келажагига оптимизм билан қарайди.

Мазкур бир неча ой Баффетт учун ҳодисаларга бой бўлди: у General Electric’даги улушини сотди, Bank of America’нинг асосий акционерларидан бирига айланди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Иқтисодиёт
Ўзбекистонда январь ойида кимларга энг юқори маош таклиф қилинди?
Дунё
“Россия ютқазади, Украина ғалабаси дунёни ўзгартиради”: Зеленский Буюк Британия парламентида нутқ сўзлади (видео)
Маҳаллий
Қорақалпоғистондаги уйда газ портлаши оқибатида бир киши вафот этди