Миср суди ИШИДнинг Ливиядаги бўлинмаси билан алоқаси учун 7 кишини ўлим жазосига ҳукм қилди. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар бермоқда.
Судланувчилар ИШИД билан боғлиқ гуруҳга алоқадорлик, қурол сақлаш, зўравонлик, 2015 йилда коптларни қатл этишда иштирок этганликда айбдор деб топилди.
Миср қонунларига кўра, ҳукм мамлакат олий муфтийси томонидан маъқулланиши лозим.
Бу иш бўйича жами 20 киши суд қилинмоқда, уларга якуний ҳукм жорий йил 25 ноябрда чиқарилади.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)