16 сентябрь, шанба куни Воронеж вилоятида қулаган Як-130 ўқув-жанговар самолёти ерга зарб билан урилганидан сўнг тўлиқ ёниб кетди. Бу ҳақда Россия ФВВнинг минтақадаги маркази маълум қилди, деб хабар беради «ТАСС».
«Маҳаллий вақт билан 14:45 да гувоҳлардан самолёт майдонга қулагани ва алангалангани ҳақида хабар олинди. Ҳодиса жойига 23 киши ва 12 та техника юборилди. Ёнғин 14:54 да бартараф этилди, ҳаво кемаси тўлиқ ёниб битди», — деди марказ вакили.
Як-130 ўқув-машқ парвози давомида Борисоглебск аэродроми яқинида ҳалокатга учради. Экипаж машинани атрофдаги иморатлардан олиб қочиб, катапульта қилишга муваффақ бўлгани ва жабрланмагани билдирилмоқда.
Изоҳ (0)