Одессанинг собиқ губернатори ҳибсга олинмайди ва Украина чегарасини ноқонуний кесиб ўтгани учун экстрадиция қилинмайди. Бу ҳақда Украина бош прокурори Юрий Луценко маълум қилди, деб хабар беради «Корреспондент.net».
«Бош прокурор сифатида айтишим мумкинки, Саакашвили бу иш бўйича қамоққа олинмайди. Яшашга рухсатнома ёки ўзи тақдим этган бошқа ҳужжатга эга экан, мамлакатдан экстрадиция ҳам қилинмайди», — деди Луценко.
Луценкога кўра, Саакашвилини чегарадан ўтишига ёрдам берганлар ҳам ҳибсга олинмайди. Чегарачиларга қарши куч ишлатганларга нисбатан эса жиноий ишлар очилади.
Изоҳ (0)