Поезд Москвадаги «Нижние Котли» бекатида икки кишини уриб юборди. Бу ҳақда Россия ИИВ Марказий федерал округи транспорт бошқармаси матбуот хизмати маълум қилди, деб хабар беради «Интерфакс».
«Москва—Волгоград электрпоезди ‘Нижние Котли’ бекатида платформага тирмашишга уринган икки эркакни уриб юборди. Улардан бири ҳалок бўлди, иккинчиси касалхонага етказилди», — деди агентикнинг суҳбатдоши.
Москва темир йўли матбуот хизматига кўра, поезд машинисти шошилинч тўхташга ҳаракат қилган, овоз ва ёруғлик сигналлари берган, бироқ масофа яқин бўлгани сабабли таркибни тўлиқ тўхтатиш ва тўқнашувга йўл қўймасликнинг имкони бўлмади.
Изоҳ (0)