«Бир бўл» фракциясидан Жокоргу Кенеши депутати Миктибек Абдилдаев Қирғизистон конституциясида хато топди. Бу ҳақда унинг ўзи 13 сентябрь, чоршанба куни парламент йиғилишида маълум қилди, дея хабар беради K-News.
Депутатга кўра, мадҳияда «оркундай бер» сўзлари ўрнига «уркундай бер» деб ёзилган.
«Бу хато ҳар бир нақоратда такрорланади. ‘Уркун’ нима дегани эканлигини биласизларми ўзи? Агар конституцияда шундай хатоларга йўл қўйилган бўлса, бошқа ҳужжатлар ҳақида нима дейиш мумкин?» — таажжубланди Абдилдаев.
Жогорку Кенеш спикери Чинибай Турсунбеков депутатни зийраклиги учун мақтади ва бундай камчиликларга чиндан ҳам эътибор қаратиш зарурлигини таъкидлади.
Изоҳ (0)