Шимолий Корея 3 сентябрь куни синовдан ўтказгани ядро заряди қуввати тротил эквивалентида чорак мегатоннани (250 килотонна) ташкил этади. Бу ҳақда сейсмик фаоллик таҳлилига таяниб, Жон Хопкинс университетининг (АҚШ) 38 North тадқиқот портали маълум қилди, дея хабар беради «РБК».
Заряд қувватини ҳисоблаб чиқиш учун экспертлар Қозоғистоннинг Актюбинск шаҳридаги сейсмик станцияда олинган портлашдан кейинги ер юзасининг тебранишларига оид маълумотлардан фойдаланди.
Мазкур маълумотларга кўра, ер ости силкиниши кучи 6,1 га тенг бўлди. Бу эса заряд кучи, тахминан, 250 килотонна бўлганини кўрсатади.
Таққослаш учун, 1945 йилда Хиросимага ташланган ядро бомбаси кучи тротил эквивалентида 13-18 килотоннадан иборат бўлган.
Олдинроқ Шимолий Корея бомбаси портлаши кучи 100 килотонна баҳоланганди.
Изоҳ (0)