Қозоғистон пойтахтида Суриядаги можарони бартараф этиш бўйича музокараларнинг олтинчи раунди бошланди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда.
Музокаралар сулҳ кафолати бўлган давлатлар ишчи гуруҳлари учрашувидан бошланди.
Учрашувлар ёпиқ тартибда ўтказилмоқда. Аввал икки томонлама музокаралар ўтказилиши, кейинчалик уларга БМТ вакиллари қўшилиши режалаштирилган.
Олтинчи раунд 3 кун давом этиши билдирилмоқда.
Изоҳ (0)