Аҳмад Қодиров жамғармаси Суриянинг Алеппо шаҳрида жойлашган ва 2013 йилда террорчилар томонидан вайрон қилинган бош масжидни қайта тиклашга 14 миллион доллар кўчириб берди, деб ёзади «РИА Новости» шаҳар муфтийси Маҳмуд Акемга таяниб.
Унинг сўзларига кўра, ушбу мақсад учун маблағни Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров таклиф қилган. Акем аниқлик киритишича, ушбу сумма масжидни қайта тиклаш учун етарли бўлиб чиққан, аммо Қодиров қўшимча маблағ ажратишга тайёрлигини билдирган.
Алеппо шаҳридаги буюк масжид ЮНЕСКОнинг бутун жаҳон мероси рўйхатига киритилган. У 715 йилда қурилган.
Изоҳ (0)