БМТ Хавфсизлик кенгаши бугун, 4 сентябрь куни Шимолий Кореянинг навбатдаги ядро синови масаласида йиғилиш ўтказади. Бу ҳақда АҚШнинг халқаро ташкилотдаги миссияси баёнотида маълум қилинди, дея хабар беради «РИА Новости».
Учрашув Тошкент вақти билан 19:00 да бўлиб ўтади.
Йиғилиш чақирилишини АҚШнинг БМТдаги вакили Никки Хейли, шунингдек, Япония, Франция, Буюк Британия ва Жанубий Корея вакиллари талаб қилди.
Изоҳ (0)