Бельгия ҳарбий-ҳаво кучлари учувчиси кўргазмали парвоз чоғида вертолёт кабинасидан ўзини ташлаб юборгани тахмин қилинмоқда, дея хабар беради RTL телерадиокомпанияси.
Ҳодиса Льеж провинциясидаги Амэ коммунасида жойлашган муҳандислик батальонида очиқ эшиклар куни чоғида юз берди. Хабарларга кўра, Agusta A-109 вертолёти учувчиси десант тушириб бўлгач, ўрмон устида, 1 километрдан ортиқ баландликда кабинадан парашютсиз ҳолда сакраган. Иккинчи учувчи жанговар машинани қўндиришга муваффақ бўлган.
Тажрибали учувчи ўзини бундай тутишига хотини билан ажрашгани сабабчи бўлгани тахмин қилинмоқда. Унинг бир қизчаси бор.
Изоҳ (0)