Хитой жанубидаги Сямэнь шаҳрида БРИКС давлатлари саммити ўз ишини бошлади. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Хитой раҳбари Си Цзиньпин давлат етакчиларини Сямэнь халқаро анжуманлар марказида кутиб олди ва бу ерда миллий байроқлар фонида биргаликда суратга тушилди.
Шундан сўнг Си Цзиньпин, Владимир Путин (Россия), Мишель Темер (Бразилия), Нарендра Моди (Ҳиндистон) ва Жейкоб Зума (ЖАР) жаҳон иқтисодиёти, глобал бошқарув, халқаро ва минтақавий можароларни муҳокама қилди.
Бу йил тузилмада раислик қилувчи Хитой мазкур саммитнинг асосий йўналишлари сифатида тинчлик-барқарорликни таъминлаш мақсадида ўзаро манфаатли ва кенг қамровли шерикликни кучайтириш ва глобал бошқарув тизимини яхшилашни белгилаб олди.
5 сентябрь куни ниҳоясига етадиган саммит якунлари бўйича қўшма Сямэнь декларацияси имзоланиши кутилмоқда.
Изоҳ (0)