Мьянманинг Global New Light of Myanmar ҳукумат газетаси қайд этишича, «Рохинжаларни қутқариш Аракан армияси» жангарилари Мьянма ғарбидаги Ракхайн штати ҳудудида будда ибодатхоналарини ёқиб, Будда ҳайкалларини синдирмоқда, у ерда икки ҳафтадан буён исёнчиларнинг мунтазам армия билан тўқнашувлари давом этмоқда. Бу ҳақда «ТАСС» хабар берди.
Ушбу штат шимолидаги аҳоли пунктларидан бирида боши синдириб олинган Будда ҳайкаллари топилган. Шунингдек, бир нечта будда ибодатхоналари ёнганлиги аниқланган. Бундан ташқари, Мьянма ҳарбийлари Бангладеш билан чегаранинг катта қисмида тўсиқларга зиён етганини қайд этган.
Газета маълумотларига кўра, беқарор вазият туфайли 400 дан ортиқ мактаб ёпиқ бўлиб қолмоқда.
Мьянманинг асосан мусулмон рохинжалар яшайдиган Аракан штатида охирги ҳафта давомида кўплаб ҳужумлар ва оммавий қотилликлар содир этилди. Айни пайтда 58 минг рохинжа қўшни Бангладешга қочиб кетгани маълум.
Изоҳ (0)