Пентагон раҳбари Жеймс Мэттис АҚШ президенти Дональд Трамп маъмурияти билан мажлис ўтказгач, КХДР томонидан АҚШ ва унинг иттифоқдошлари ҳудудларига қилинган ҳар қандай ҳужумни «катта кўламли ҳарбий жавоб» кутишини маълум қилди, деб ёзади «Газета.ru».
«Бизда жанговар вариантлар жуда кўп ва президент уларнинг ҳар бири билан танишиб чиқишни истади. Биз ўзимизни ва иттифоқдошларимиз — Жанубий Корея ва Японияни ҳимоя қилиш имкониятига эга эканлигимизни аниқ-равшан айтдик. Бизнинг иттифоқдошларимиз қаршисида мажбуриятларимиз барқарор», — деди Мэттис.
Изоҳ (0)