Россия президенти Владимир Путин БМТ Бош ассамблеясининг сентябрдаги сессиясида иштирок этишни режалаштирмаган. Бу ҳақда унинг матбуот котиби Дмитрий Песков маълум қилди, дея хабар беради «ТАСС».
«Президентнинг режаларида сессияда қатнашиш кўзда тутилмаган», — деди Песков.
Матбуот котиби АҚШ президенти Дональд Трампнинг сессия олдидан дунё етакчилари саммитини ўтказиш ташаббусига изоҳ бермади. Оқ уй раҳбари учрашувда БМТни ислоҳ этиш масаласини муҳокама этиш ниятида.
Изоҳ (0)