Яман шарқидаги Мағриб вилоятида рўй берган теракт оқибатида 7 нафар ҳарбий хизматчи ҳалок бўлди, яна 11 киши яраланди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар бермоқда.
Anadolu агентлигига кўра, терактни исёнчи хусийлар Мағрибдаги Сарвах туманида ҳайит намози чоғида амалга оширди.
«Хусийлар Сарвахни пойтахт Сано мудофаасидаги муҳим бўғин ҳисоблайди. Шу сабабли туман ва унинг атрофидаги ҳудудларнинг катта қисмини назоратида ушлаб туради», — дейилади агентлик хабарида.
Изоҳ (0)