ИШИД жангарилари Суриядаги Дайр-аз-Зор вилоятига зирҳли транспорт воситаларини, қуролларини ва ўқ-дориларини жойлаштирмоқда, Россия Ҳаво-космик кучлари эса ҳар куни яна пайдо бўлаётган нишонларни йўқ қилмоқда. Бу ҳақда Россия Мудофаа вазирлигига асосланиб, «РИА Новости» хабар берди.
«ИШИД жангарилари Дайр-аз-Зор ҳудудига оғир зирҳли техникаларини, йирик калибрли пулемётлар ўрнатилган машиналарини, қурол-яроғ захираларини жойлаштириб, Сурия қўшинларининг олдинга ҳаракат қилишига тўсқинлик қилиш имкониятини тўхтатмаяпти, шунингдек, артиллерия ва миномётлар ёрдамида янги мустаҳкам майдонларни яратмоқда», — дейилади хабарда.
Россия авиацияси ҳар куни янги аниқланган нишонларни — ўқ-дори омборлари ва артиллерия позицияларини йўқ қилмоқда.
«Дайр-аз-Зор—Расаф йўлида жангариларнинг ўқ-дори захиралари ва қуроллари, шунингдек, юқори калибрли пулемётлар, зенит қурилмалари ва миномётлар ўрнатилган 12 та юк машинаси йўқ қилинди», — дея қўшимча қилинади хабарда.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)