Германия канцлери Ангела Меркель Туркияда икки немис фуқароси қўлга олинганини қоралади. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
«Биз қатъий ҳаракат қилишимиз керак. Сўнгги воқеаларни инобатга олиб, Анқара билан муносабатларни қайта кўриб чиқишга тўғри келадиганга ўхшайди. Туркия билан Евроиттифоқ ўртасида божхона иттифоқи тузиш ҳақидаги музокараларни давом эттиришнинг ҳам ҳозир мавриди эмас», — деди Меркель.
Германия ТИВга кўра, икки нафар немис фуқароси Туркияда 31 август, пайшанба куни қўлга олинди. Улар билан боғланишнинг иложи бўлмади, бироқ Берлин гап «сиёсий айбловлар» ҳақида кетаётган бўлиши мумкинлигини билдирди.
Изоҳ (0)