Колумбия университети мутахассислари ўтказган тадқиқот натижалари аёллар жисмоний жиҳатдан эркакларга нисбатан чидамлироқ эканлигини кўрсатди, деб ёзади 7MedNews.
Тажриба иштирокчиларига ҳар бир оёқни 200 мартадан букиб-ёзиш машқини бажариш вазифаси берилди. Бўғимларга муайян маълумотларни қайд этувчи махсус датчиклар ўрнатилди. Мутахассислар олинган ахборотни таққослаб кўрди. Маълум бўлишича, аёллар ҳақиқатан ҳам эркаклардан чидамлироқ экан.
Улар жисмоний машқларни анча осонроқ бажарди. Эркаклар эса тезда толиқиб қолди. Аёллар бир маромда ҳаракат қилишга интилди, шу туфайли вазифани бошқаларга қараганда яхшироқ уддалади.
Изоҳ (0)