Сурия армияси Россия ҳарбий-коинот кучлари қўмагида Фрот дарёси водийсида ИШИД марраларига ҳужум уюштириб, жангарилар назоратидаги Дайр аз-Завр шаҳрига йўл очмоқда. Бу ҳақда «Коммерсант.ru» маълум қилди.
«Жорий йил 27 август куни генерал Ҳасан Сухал бошчилигидаги ҳукумат қўшинлари отрядлари Россия авиацияси ёрдамида Фрот дарёси водийсида, Ғаним Али шаҳрида ИШИДнинг энг жанговар ва яхши қуролланган гуруҳини тор-мор қилди», — дейилади Россия мудофаа вазирлиги хабарида.
Вазирликка кўра, ҳужум чоғида ИШИДнинг 800 дан ортиқ жангариси ўлдирилди, 13 танк, 39 та пулемёт ўрнатилган пикап, 9 та миномёт ва артиллерия тўпи йўқ қилинди.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)