Бирлашган Араб Амирликлари пойтахти Абу-Дабида жорий қилинган янги тизим шарофати билан, энди маҳбуслар қамоқхона ҳудудига кириши тақиқланган фарзандлари билан видео орқали алоқа қила олади, деб ёзади UAE Inside.
Расмий шахслар тасдиқлашича, Al Wathba қамоқхонаси маҳбуси тўрт ой кўришмаган фарзандлари билан суҳбатлашишга муваффақ бўлган.
Ушбу янгилик болалар учун амалга оширилди: ҳукумат қийин вазиятларда болалар ўз ота-оналари билан кўришиши ва мулоқот қилиши муҳим эканлигини таъкидлади. Шу билан бирга, янги имкониятларга қарамай, ҳибснинг барча қонуний жиҳатлари сақлаб қолинди.
Изоҳ (0)