Сурия армияси ва «Ҳизбуллоҳ» ҳаракати Ливан чегарасида ИШИД билан ўт очишни тўхтатиш ҳақида келишиб олганини маълум қилди. Бу ҳақда Ал-Манар телеканали маълум қилди, деб хабар беради «Газета.ru».
«Ҳизбуллоҳ» вакилига кўра, ўт очишни тўхтатиш тартиби 27 август, якшанба соат 07:00 дан кучга кирди. Ўзаро келишувга мувофиқ, Сурия ва Ливан чегарасидаги Ғарбий Каламун ҳудудида ИШИДга қарши жанглар тўхтатилган.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Ливан армияси ҳам ИШИДга қарши жанговар ҳаракатларни тўхтатгани, бунга асир олинган ҳарбий хизматчиларни озод қилиш бўйича олиб борилаётган музокаралар сабаб бўлганини билдирганди.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)