Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяху Россия президенти Владимир Путин билан шошилинч учрашуви сабабини маълум қилди. Бу ҳақда «РБК» хабар бермоқда.
«Суриядаги вазият сўнгги ҳафталаргача барқарор эди. Охирги бир неча ҳафта давомида катта ўзгаришлар юз берди. Умуман, Исроил армияси ва Россия қўшинлари ўртасида тўқнашувлар келиб чиқмаслигини таъминлаш учун вақти-вақти билан учрашиб, мавжуд ҳолатни муҳокама этиб турамиз», — таъкидлади Нетаньяху Channel 20 Israel телеканалига берган интервьюсида.
Бош вазирга кўра, 23 август куни Сочида бўлиб ўтган Россия етакчи билан охирги учрашув «деярли тўлиғича» Эроннинг Сурияда ўз мавқеини мустаҳкамлашга уринишларига бағишланди. Унда Нетаньяху Эронни нафақат Исроил, балки бутун дунё учун хавф ҳамда террорчилик ўчоғи деб атаган.
Изоҳ (0)