Ливан армияси Сурия чегарасида ИШИД билан ўт очишни тўхтатиш тартиби ҳақида келишиб олганини маълум қилди. Бу ҳақда мамлакат ҳарбийларига таяниб, Reuters маълум қилди, деб хабар беради «РБК».
Сулҳ тузилишига Ливан ҳарбийларининг жангарилар билан улар асир олган 9 нафар ҳарбий хизматчини озод қилиш бўйича музокаралар олиб бориш нияти сабаб бўлди.
Ўт очишни тўхтатиш ҳақидаги музокаралар Ливан армияси Сурия билан чегарада ИШИДга қарши операция бошлаганидан бир ҳафта ўтиб ўтказилди.
Ливан расмийлари Сурия ҳукумати билан ўз ҳаракатларини келишмаганди. Операцияда авиация ва артиллериядан фойдаланилган, жангариларга асосий зарба Рас-Баальбек шаҳри ҳудудида берилганди.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)