Ҳиндистоннинг марказий қисмидаги Gotmar Mela тош улоқтириш фестивали давомида жами 462 киши жабрланди . Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Полиция вакили Гаурав Тивари 10 киши оғир жароҳат олгани, улардан уч нафарининг ҳолати қалтис эканлигини билдирди.
Фестиваль қатнашчилари тез тиббий ёрдам ва полиция машиналарига ташланганидан сўнг полиция кўз ёш оқизувчи газ қўллашга мажбур бўлди.
India Today нашрига кўра, Gotmar Mela анъанаси бир неча юз йиллик тарихга эга. Жаан дарёсининг турли қирғоқларида жойлашган Пандхерна ва Саваргаон қишлоқлари аҳолиси ҳар йили тошлар билан қуролланиб, қирғоққа чиқади.
Фестиваль ўлим билан тугаганлиги ҳолатлар ҳам бўлгани қайд этилган.
Изоҳ (0)