Андижон вилояти Шаҳрихон туманидаги Ҳамдўстлик маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Шоҳидахон Араббоева тўрт чақалоқни дунёга келтириб, ўғилларига Шавкатбек, Шуҳратбек, Ҳасан, Ҳусан дея исм берди, деб ёзади Uzbekistan 24.
Қўшалоқ фарзандли уй бекасини маҳалладошлари, қариндошлари, қўшнилари қутлади.
«Улуғ байрам арафасида бахтиёр она бўлдим. Шифокорлар, меҳрибонларга минг раҳмат», — дейди Шоҳидахон
«Она ва чақалоқларнинг саломатлиги яхши. Шоҳидахон тўрт ўғли билан яқин кунларда қадрдон хонадонига қайтади», — дейди вилоят перинатал маркази директори ўринбосари Ҳилолахон Ортиқова.
Изоҳ (0)