19 август куни кечқурун Санкт-Петербург шаҳрида 21 ёшли Ўзбекистон фуқароси Volkswagen Polo автомобилида тўрт нафар пиёдани уриб кетиб, бино деворига бориб урилди, деб ёзади «1news.uz».
ЙТҲ оқибатида бир киши воқеа жойида ҳалок бўлди, қолган уч киши касалхоналарга ётқизилди. Ҳайдовчининг ўзи — автосервисда норасмий тарзда ишлайдиган Назиржон Неъматов ҳам ўртача оғирликдаги аҳволда касалхонага тушди. У 20 октябрга қадар ҳибсга олинди. Унга нисбатан Россия Жиноят кодексининг иккита моддаси бўйича жиноий иш қўзғатилди.
Судда маълум бўлишича, йигит ишда қаттиқ чарчагач, бировнинг машинасида ҳайдовчилик гувоҳномасисиз озиқ-овқат дўконига бориб келишга қарор қилган. Йўлда Йўл-патруль хизмати ходимларини кўриб қолгач, қўрқиб кетган ва қочишга қарор қилган. Ёмғир вақтида катта тезликда кетаётиб, бошқарувни йўқотган ва ЙТҲга учраган. У жиноятни амалга оширишдаги айбини тўлиқ тан олди. Терговчи ҳайдовчини ҳибсга олишни талаб қилди, суд уни қўллаб-қувватлади.
Изоҳ (0)