«Сувсоз» давлат унитар корхонаси, Фарғона йўли кўчасида кўприк қурилиши сабабли, ичимлик суви тармоғини қайта қуриш ва улаш ишларини олиб бориш муносабати билан бугун, 22 август куни соат 00:00 дан эртага, 23 август куни соат 05:00 гача ичимлик суви таъминоти тўхтатилиши ёки сув босими пасайиши кузатилиши ҳақида маълум қилди, деб хабар берди Uzbekistan 24.
Ичимлик суви таъминоти тўхтатиладиган ва сув босими пасаядиган манзиллар рўйхати:
Миробод тумани бўйича:
—Салар маҳалласи: 1-тор Нукус кўчасида;
—Тонг Юлдузи маҳалласи: Меҳржон, Қўшкўприк кўчаларида ва Иноқобод кўчаси тор кўчалари билан;
—Руҳий касалликлар шифохонаси;
—4-сонли туғруқхона;
—Ҳарбий прократура;
—Қон қуйиш лабораторияси;
—Болалар руҳий касалликлари санаторияси;
—Тери касалликлари шифохонаси.
Яшнобод тумани бўйича:
—Чўлпон маҳалласи: 9 қаватли уйлар 2 дона, 4 қаватли уйлар 11 дона;
—Жўрабек маҳалласи: Фарғона йўли кўчаси 23;
—Маърифат маҳалласи: Боку кўчаси тор кўчалари билан, Қашқадарё кўчаси тор кўчалари билан, Ош, Султон Санжар, Мирғоб, Маъруф, Фарғона йўли кўчалари;
—Широнобод маҳалласи: Ош кўчаси тор кўчалари билан, Маъруф кўчаси тор кўчалари билан, Сув бўйи, Ахсикат кўчалари;
«Сувсоз» давлат унитер корхонаси келтирилган ноқулайликлар учун узр сўрайди. Сув бўлмаган жойларга сув ташувчи махсус автомашиналар (водовозлар) юборилади.
Изоҳ (0)