Исроил полициячилари Иордан дарёсининг Ғарбий соҳилдаги назорат-ўтиш пунктида уларга пичоқ билан ташланган 17 ёшли фаластинликни отиб ўлдирди. Бу ҳақда «РБК» хабар бермоқда.
The Times of Israel нашрига кўра, ўсмир полиция зобитларига яқинлашган, улар тўхташни сўраганда эса пичоқ билан ташланган. Бунга жавобан полициячилар ўт очган. Улардан бири — 21 ёшли зобит енгил яраланган.
Фаластин соғлиқни сақлаш вазирлиги марҳумнинг шахсига ойдинлик киритди. У Иордан дарёсининг Ғарбий соҳилидаги Тур Карам шаҳрида истиқомат қилган Қутайба Захран бўлиб чиқди.
Изоҳ (0)