АҚШнинг Орегон штати Мадрас шаҳри яқинига 19 август куни кичик самолёт қулаб тушиши натижасида икки киши ҳалок бўлди, деб ёзади «ТАСС».
Oregonian газетаси маълумотларига кўра, модели ошкор қилинмаётган ҳаво кемаси шаҳар аэропорти яқинида ҳалокатга учраган. Бортда учувчи ва йўловчи бўлган, уларнинг иккаласи ҳам ҳалок бўлган. Самолёт ўрмонли ҳудудга қулаган, натижада у ерда ёнғин юзага келган, кейинроқ у ўчирилган.
Нашр таъкидлашича, сўнгги кунларда Мадрасга бўлғуси қуёш тутилишини томоша қилиш учун сайёҳлар келмоқда. Уларнинг баъзилари кичик хусусий самолётларда етиб келмоқда.
Изоҳ (0)