Полиция 19 август, шанба куни Бостонда (АҚШ, Массачусетс штати) бўлиб ўтган намойишлар давомида 27 кишини ҳибсга олди. Бу ҳақда шаҳар полицияси бошлиғи Уильям Эванс маълум қилди, деб хабар беради «ТАСС».
«Қўлга олишлар асосан тартибни бузганлик ва полиция ходимлари талабларига бўйсунмаслик ҳолатлари туфайли амалга оширилди. Оммавий тартибсизликларга йўл қўйилмади. Намойишлар чоғида кичик тўқнашувлар ҳам рўй берди, ходимларга шиша ва тош отилгани қайд этилди», — таъкидлади Эванс.
Associated Press маълумотларига кўра, Бостондаги ирқчиликка қарши намойишларда камида 15 минг киши иштирок этди. Мазкур тадбир шаҳарда сўз эркинлигини ёқлаб акция ўтказган ўнг фаоллар намойишига ўзига хос жавоб бўлди.
Изоҳ (0)