АҚШнинг Майами шаҳрида полицияга отишма ҳақида хабар келиб тушгач, Dolphin Mail савдо маркази эвакуация қилинди, деб ёзади «Газета.ru».
Гувоҳлар отишма овозларини эшитганини маълум қилди. Ҳодиса жойига ўнлаб полициячилар етиб келди.
NBC Miami телеканали қайд этишича, полиция ходимлари савдо марказида ўқчи борлигига шубҳаланмоқда, аммо «ҳодисани гўёки у ерда ўқчи бор, дея кўриб чиқмоқда».
Маҳаллий ҳукумат маълумотларига кўра, қурбонлар ва жабрланганлар йўқ.
Изоҳ (0)