ИШИД террорчилик ташкилотининг Сурия—Ливан чегараси яқинидаги жангарилари кичик гуруҳларга бўлиниб, «Замрани» чегара-ўтказиш пунктида таслим бўлишни бошлади. Бу ҳақда, Ливандаги «Ҳизбуллоҳ» ҳаракатига асосланиб, «Коммерсантъ» хабар бермоқда.
«Ҳизбуллоҳ» вакилининг сўзларига кўра, террорчиларнинг бир қисми «Ҳизбуллоҳ» ихтиёрида, қолган қисми ҳам қуролини ташлаб, таслим бўлишга тайёр. Аввалроқ «Ҳизбуллоҳ» ИШИДга қарши босқинда иштирок этиш истаги борлигини билдирган эди.
Эслатиб ўтамиз, ИШИД жангарилари Сурия ва Ироқдаги жиддий мағлубиятлардан сўнг, ўзлари учун нисбатан хавфсиз ҳудудларга, хусусан, Ливанга кўчиб ўтишни бошлагани ҳақида аввалроқ хабарлар берилган эди.
Изоҳ (0)