Барселонада юз берган теракт арафасида шу шаҳарда бўлган мельбурнлик сайёҳ Жулия Монако жорий йилнинг 3 июнида Лондонда ва 6 июнида Париждаги теракт юз берган жойларга ҳам яқин бўлган. Айни вақтда Монако Европа мамлакатлари бўйлаб саёҳат қилмоқда. Бу ҳақда The Independent нашрига таяниб, «Интерфакс» хабар берди.
Сайёҳнинг сўзларига кўра, Лондонда 3 июнда юз берган теракт вақтида у метрополитенда бўлган ва хавфсизлик кучлари уни ёпиб қўйгани сабабли вазият изига тушгунча ўша ерда кутишга мажбур бўлган. Парижда 6 июнда болға билан қуролланган эркак Нотр Дам ибодатхонаси яқинида полиция ходимига ҳужум қилган вақтда аёл ана шу ибодатхонани томоша қилаётган эди.
Жулия Барселонада теракт юз берганда Рамбла кўчасидаги дўконлардан бирида бўлган. «Биз фургонни кўрмадик. Биз фақат даҳшатли нарсага гувоҳ бўлган оломонни, полицияни ва одамларни кўрдик», — деди сайёҳ аёл.
«Бироқ менда уйга кетиш истаги йўқ. Мен шу ерда қолмоқчиман ва ким бўлишидан қатъи назар, уларга ғалаба қилишига имкон бермайман», — деб қўшимча қилган австралиялик сайёҳ.
Эслатиб ўтамиз, Каталониядаги терактлар оқибатида 14 киши ҳалок бўлди ва 100 дан ортиқ одам жабрланди.
Изоҳ (0)