БМТ Хавфсизлик кенгаши Барселонадаги терактни қоралаб чиқди. 17 август, пайшанба куни қабул қилинган баёнотда мазкур ҳужум «ваҳшиёна ва қабиҳ» деб аталган, дея хабар беради «ТАСС».
«Хавфсизлик кенгаши аъзолари Испания билан бирдамлик изҳор этди. Терроризм ва экстремизмга қарши кураш бўйича халқаро ҳаракатларни фаоллаштириш зарурлигини таъкидлади», — дейилади баёнотда.
Хавфсизлик кенгаши ҳужум ташкилотчилари ва ҳомийларини топиш ҳамда жавобгарликка тортишга чақирди. Халқаро ҳуқуқ меъёрларига биноан, ушбу теракт тафсилотларини текширишда Испания расмийлари билан ҳамкорлик қилиш мажбурияти барча давлатлар зиммасида эканлигини эслатди.
Изоҳ (0)