Хитой расмийлари мамлакат қуролли кучлари қуруқликдаги қўшинларининг барча 13 та армияси қўмондонлари ва сиёсий комиссарларини алмаштирди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Мазкур лавозимларга тайинланган ҳарбий раҳбарлар рўйхати 18 август, жума куни маҳаллий матбуотда эълон қилинди. Уларнинг барчаси сутка давомида ўзларига ишониб топширилган тузилмаларга етиб боргани билдирилмоқда.
Қуруқликдаги қўшинлар армиялари сони 18 тадан 13 тага қисқартирилгани ҳақидаги хабарлар ОАВда шу йил март ойида пайдо бўлди. Апрелда бу маълумотни Хитой мудофаа вазирлиги тасдиқлади.
Янги армиялар 71-дан 83-гача бўлган тартиб рақамини олди ва жанговар қўмондонликнинг 5 зонаси ўртасида тақсимланади.
Изоҳ (0)