Ҳафтанинг ҳар пайшанбасида ички ишлар идоралари томонидан ўтказилаётган профилактика тадбирлари йўлга қўйилгандан буён Хоразм вилоятида 943 та жиноят фош этилди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
Профилактика тадбирлари давомида 5 нафар қидирувдаги шахс қўлга олиниб, ҳуқуқбузарлик содир этган 1178 кишига нисбатан маъмурий чора қўлланилди.
Профилактика тадбирлари кенг йўлга қўйилгани, аҳоли ўртасида олиб борилаётган ҳуқуқий тарғибот ишлари туфайли вилоятдаги 159 та маҳаллада бирорта ҳам жиноят содир этилмади.
Профилактика инспекторларига қулай меҳнат ва турмуш шароити яратиш мақсадида 39 нафар профилактика инспекторига хизмат уйи берилди. 268 нафар профилактика инспекторига уй-жой қуриш учун ер майдони ажратилди.
Уларнинг барчасини автомашина билан таъминлаш учун бошланғич тўловлар амалга оширилиб, шартномалар тузилди.
Изоҳ (0)