Қозоғистон мудофаа вазири Сакен Жасузақов бошчилигидаги делегация 17—18 август кунлари расмий ташриф билан Ўзбекистонда бўлади. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
Ташриф давомида Ўзбекистон Мудофаа вазирлигида учрашув ўтказиш ва икки томонлама ҳужжатларни имзолаш режалаштирилган.
Қозоғистон делегацияси, шунингдек, Самарқанд шаҳридаги Ҳазрати Хизр мажмуасида Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Каримов қабрини зиёрат қилади, бошқа тадбирларда иштирок этади.
Изоҳ (0)