Москва шаҳрининг 870 йиллиги муносабати билан бўлиб ўтадиган «Спасская башня» фестивалига дунёнинг турли мамлакатларидан ташриф буюрган ҳарбий оркестрлар Москва вокзаллари ва хиёбонларида чиқиш қилади. Бу ҳақда «РИА Новости хабар берди.
26 августдан 3 сентябргача бўлиб ўтадиган «Спасская башня» фестивали иштирокчилари 12 та хиёбонда чиқиш қилади. Ўзбекистон ҳарбий оркестрининг чиқиши Москванинг «Царицино» хиёбонида бўлиб ўтади. Шунингдек, бошқа хиёбонларда Туркия, Миср ва бошқа давлатларнинг ҳарбий оркестрлари чиқиш қилади.
Изоҳ (0)