16 август куни Тошкент ва Самарқанд шаҳарларида Ўзбекистон Биринчи Президенти Ислом Каримов шарафига ишланган ҳайкаллар ўрнатилди. Бу ҳақда UzNews хабар бермоқда.
Самарқанддаги ҳайкал Регистон майдонига яқин масканга ўрнатилган бўлиб, ҳозирги вақтда ҳайкал атрофидаги ҳудудни ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда.
Тошкентдаги ҳайкал эса Ислом Каримов фаолият олиб борган асосий иш қароргоҳи — Оқсарой олдига ўрнатилди. Бу ерда ҳам ҳудудни ободонлаштириш ишлари давом этмоқда.
Изоҳ (0)