АҚШнинг Шарлотсвилль шаҳрида давом этаётган миллатчилар намойишининг уч иштирокчиси қўлга олинди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда.
Виргиния штати полициясининг Facebook’даги саҳифасида билдирилишича, теннессилик 21 ёшли Трой Даниган жамоат тартибини бузишда, виргиниялик 21 ёшли Жейкоб Смит ҳужум қилишда ва жароҳат етказишда, флоридалик 44 ёшли Жеймс О’Брайен эса лицензиясиз қурол олиб юришда айбланмоқда.
Илгари хабар қилинганидек, Шарлотсвиллда намойишчилар устига машина ҳайдаган 20 ёшли Алекс Филдсга нисбатан айблов илгари сурилди.
Изоҳ (0)