АҚШнинг Шарлотсвилль шаҳрида намойишчилар устига машина ҳайдаган 20 ёшли Алекс Филдсга нисбатан айблов илгари сурилди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда.
12 август куни шаҳарда миллатчилар намойиш уюштирди. Ёш йигит уларнинг устига машина ҳайдаши оқибатида бир киши ҳалок бўлди, 19 киши яраланди.
Бироз муддатдан сўнг Филдс ушланди. Унга нисбатан иккинчи даражали қотиллик ва қасддан жароҳат етказиш айбловлари илгари сурилди.
Изоҳ (0)